Ургутда чилангар-таъминотчи салкам 111 миллион сўмлик суюлтирилган газни ўзлаштирган
- 13.09.2024 15:41
- 222
- Самарқанд
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Аниқланишича, “Ургут тумангаз” газ тақсимлаш бўлими суюлтирилган газ хизмати чилангар-таъминотчиси сохта хужжатларни расмийлаштирган. Бу орқали аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 110,7 миллион сўмлик суюлтирилган газни бошқа шахсларга сотиб юборган. Бу пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган.
Теглар:
газ баллон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Илмий тадқиқотлар ҳаётга жорий этиляптими?
- Кеча, 17:18
- Саломатлик
Қудачилик ва кибр
- Кеча, 17:02
- Мутолаа
Антибиотиклар фойдалими ёки зарарли?
- Кеча, 16:38
- Таълим
Экология: Бугунги бепарволик, эртанги фожиа
- Кеча, 16:30
- Долзарб