Ургутда имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши очилди
- 26.01.2023 10:43
- 275
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “З.Ж.” МЧЖ раҳбари С.Б. иссиқхона қуриш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган 416 миллион сўмлик металл буюмларини нақд пулга сотиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.