Ургутда қарийб 36 миллион сўмлик алимент қарзи ундирилди

Аслида фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро Сардор Мардоновдан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Ургут тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Бироқ фуқаро С.Мардонов анчадан буён алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Олиб борилган суҳбат ва тушунтириш ишларидан сўнг ўзига тўғри хулоса чиқарган С.Мардонов фарзанди таъминоти учун 35 миллион 868 минг сўм маблағни тўлади.

Мажбурий ижро бюроси Ургут тумани бўлими.