Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи пора билан қўлга олинди
- 21.12.2021 15:37
- 1156
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фойдаланилмаётган бинони ноқонуний сотмоқчи бўлган амалдор ушланди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб, 1975 й.т. фуқаро билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унга туман тиббиёт бирлашмасининг фойдаланилмаётган омборхона биносини олиб беришни ваъда қилишади ва эвазига 10 минг АҚШ доллари сўрашади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, улар олдиндан 5 минг доллар олган вақтларида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа