"UzAuto Motors" сотилмай омборларда сақланаётган автомобиллар бўйича изоҳ берди

Айни шу кунларда ижтимоий тармоқларда тайёр "Chevrolet" автомобиллари сақланаётган омборларнинг фотосуратлари муҳокама қилинмоқда. Кўпчиликнинг тахминига кўра, ушбу автомобиллар тўлиқ жиҳозланган бўлиб, гўёки номаълум мақсадлар учун сақланиб келинмоқда.

"UzAuto Motors" ушбу тахминлар юзасидан расмий муносабатини билдирди.

Таъкидланишича, жорий йил бошида "UzAuto Motors" 280 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирган, бу ўтган йилга нисбатан 21 фоизга кўп. Аммо "Chevrolet" автомобилларига талаб ортиб бораётганлиги сабабли компания 2022 йил учун режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмини 340 минг донагача оширишга эришган. Бу ўтган йилги ҳажмдан 44 фоизга ошади. Жорий йил бошидан буён компания конвейерларидан 290 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилган.

"Дастлабки ишлаб чиқариш режаларини ҳисобга оладиган бўлсак, "UzAuto Motors" белгиланганидан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди. Шу тариқа хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб бериладиган етишмаётган микрочипларни ўз ичига олган бутловчи қисмларнинг барча ҳажмлари муддатидан олдин ишлатилди.

Шубҳасиз, конвейерлар ва ишчиларнинг иши тўхтаб қолишига йўл қўйиб бўлмаслиги муносабати билан, компания компонентлари тўлиқ бўлмаган автомобилларни ишлаб чиқаришга қарор қилди. Автомобиль ишлаб чиқариш занжиридан тўлиқ ўтади ва етишмаётган деталлсиз омборда қолади. Компонентлар етказилгандан сўнг, автомобиль технологик жараёнга қайтарилади ва ишлаб чиқариш тугалланади.

Ҳозирги пайтда компания компонентлари тўлиқ бўлмаган автомобилларни сақлаб туриш учун махсус жойларни ижарага олган. Компания, шунингдек, микрочипларни етказиб беришнинг қўшимча ҳажмлари бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Жаҳонда микрочипларнинг глобал тақчиллиги ҳисобга олинса, бу жуда қийин вазифа. Деталларнинг кирган партияси зудлик билан тўлиқ жиҳозланмаган автомобилларга ўрнатилади, шундан сўнг улар ўз мижозларига топширилади. Ўтган давр мобайнида 11 минг донага яқин автомобиль шу тарзда жиҳозланди, бу эса ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш имконини берди.

Ушбу қарор дунёдаги йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари GM, Toyota ва бошқаларнинг амалиёти асосида қабул қилинди. Қолаверса, олдиндан ишлаб чиқарилган автомобилларни микрочиплар билан жиҳозлаш анча кам вақтни талаб қилади, бу эса харидорларнинг автомобилларга бўлган юқори талабини қондиришга имкон беради.

Компонентларнинг етишмовчилиги билан боғлиқ ушбу амалиётни "Ford", "Skoda" каби йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари ҳам қўллашга мажбур. "General Motors" жорий йилнинг июнь ойида улар зарур бўлган бутловчи қисмларни кутиш учун сақлаш жойига юборилган 95 000 дона компонентлари тўлиқ бўлмаган автомобилларни йиққан. "Ford"нинг йиғилиб қолган компонентлари тўлиқ бўлмаган пикапларини космосдан ҳам кўриш мумкин.

"Ford" компонентлари тўлиқ бўлмаган автомобиллар омборини яратган автомобиллар ҳатто космосдан кўринади.

"UzAuto Motors" компанияси ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳажмини янада ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганлигини ишонтириб айтади. "General Motors" президенти Шилпан Аминнинг ташрифи давомида 2023 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 500 минг донага, яқин келажакда эса 1 млн. донага ошириш бўйича келишувга эришганди. Шунингдек, компания глобал инқирозларнинг тезда ҳал қилинишига умид қилмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш режасини ортиғи билан бажариш имконини беради", дейилган компания изоҳида.