Вадим Абрамов: “Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз”
- 16.06.2021 11:06
- 120
- Спорт
Аввал хабар қилганимиздек, футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи 8-туридан ўрин олган Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашувида вакилларимиз йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Саудия Арабистонини табриклайман. Жаҳон чемпионатига йўлланма олишини тилайман. Бизнинг жамоани кўпчилик мухлисларимиз қўллаб-қувватлашди. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман.
Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.
Биз Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билар эдик. Шунга қараб қанотларни кучайтирдик. Лекин олдинга ўтиб кетиб биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик билан дарвозамизга йўл топа олди”, деди терма жамоа бош мураббийи ўйиндан сўнг.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа