Вақт саёҳати: Илмий назариялар ва фактлар

Даврдан даврга саёҳат қилиш мумкинлиги тўғрисида илмий далиллар мавжуд. Исроиллик олим Ори кучли тортишиш кучлари ёрдамида даврдан даврга ўтиш учун шароит яратиш имкониятини исботловчи математик назарияни ишлаб чиқди. Орининг ҳисоб-китоблари фазовий оғиш ва вақтинчалик тузилиш орқали спираль бўйлаб ёки доирада ўтмишга қайтиш мумкинлигига ишора қилди.

Табиатда вақтинчалик бошқа даврга ўтишларни амалга оширадиган  тортишиш кучлари мавжуд. Бу кучлар қора туйнуклар яқинлигида жойлашган. Қора туйнук барча жисмларни ичкарига қамраб олади ва унда физик қонунлар ишламаслиги сабабли фазовий ва вақтинчалик координатлар бир-бирига ўтади. Изланишлар мавжуд бўлса-да, бугунда вақтдан-вақтга ўтишнинг ҳақиқий исботи йўқ. Лекин бу ўтишларга гувоҳлик қилувчи бир нечта фактлар мавжуд, холос.

1987 йилда Россиянинг Тобольск шаҳрида Крапивин фамилияли одам ушланиб, полицияга олиб келинди. Сўроқ пайтида у 1965 йилда туғилганлиги, Ангарск шаҳрида компьютер оператори бўлиб ишлашини ва бу шаҳарга қандай қилиб келиб қолганини тушунтира олмади. Боши қаттиқ оғриб, ҳушини йўқотганини эслади, ўзига келиб, нотаниш жойда пайдо бўлди. Чақирилган шифокор унга ақлдан озиш ташхисини қўйди ва уни психиатрик касалхонага жойлаштиришди.

1828 йилда Германиянинг Нюрнберг шаҳрида ўсмир бола топилди. Тергов эҳтиёткорлик билан олиб борилиб, у тўғрисидаги маълумотлар Европанинг бошқа мамлакатларига юборилди. Бу иш баённомалари 49 томга етди. Лекин боланинг қаердан келганлиги аниқланмади. Болакай ажойиб қобилиятга эга эди. У зулматда жуда яхши кўрар, лекин сут ва от каби нарсалар ҳақида ҳеч нарса билмас эди. Унга Хаспар Хаузер, деган исм қўйишди. Орадан 5 йил ўтиб, у номаълум шахс томонидан отиб ўлдириди.

1901 йилда англиялик икки хоним дам олиш учун Парижга кетишди. Версаль саройидаги экскурсия чоғида улар ўз йўналишларини йўқотишди. Қаршисида XVIII аср кийимларини кийган икки кишини учратиб, қаерга боришни сўрашганда, жаноблар ҳеч бир нарсани изоҳлай олмади. Улар эски русумда кийинган бир аёл ва бир қизни ҳам учратишди. Бу одамларнинг тили номаълум шевани ифодаларди. Ниҳоят, улар қаерга боришни кўрсатган одамни учратишди. Кетаётиб XVIII аср давридаги либос кийган зодагон аёлнинг расм чизиб ўтирганини кўришди. Улар ўтмишда эканликларини фаҳмлаб, бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликка қарор қилишди. Ўн йиллар ўтгач, бу саргузаштни бир нашрда тасвирлаб беришди...

Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси.