Ватан мадҳи
Онам янглиғ, азиз нақадар,
Кўзим нури, қароғим - Ватан!
Кундуз - офтоб, нурли кечалар,
Фонусим - Ой, чироғим - Ватан!
Бир жисмман, у танамда жон,
Қош-у кўзим, қабоғим Ватан.
Томиримда мавжланиб оққан,
Қоним тафти - қайноғим Ватан.
Орзулари осмон қадар кенг,
Чашмадирман, ирмоғим Ватан.
Томчи бўлсам, у уммонга тенг,
Дарё эрсам қирғоғим Ватан.
Ҳар тошининг тинглай арзини,
Қўлимдаги қайроғим Ватан.
Бошим узра тутган рамзини,
Ой, юлдузли байроғим Ватан.
Aзиз ҳар бир қумли бархани,
Зарра қумман, қумлоғим, Ватан.
ЎЗБЕКИСТОН - обод гулшаним,
Гулга кирган чорбоғим Ватан.
Сарҳадига кўз тикса гар, ким,
Қалқониман, яроғим Ватан.
Қурбон бўлcам, сўнгги манзилим -
Қўним топар тупроғим ВAТAН!..
Шаҳриддин ЎМИРОВ,
Иштихон туманидаги 87-умумтаълим мактаби ўқитувчи.