Вилоят бош санитария врачи қурилиш, саноат ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларига тавсиянома йўллади

Карантин тадбирларини юмшатиш чораларини кўриш мақсадида қурилиш, саноат ва йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг нормал ишлаши учун амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича санитария тавсияномаси:

- корхонага кириш эшигида замонавий дезинфекцияловчи қурилмалар ўрнатиш ва резинали тўшамалар ташкил этиш (уларнинг дезинфекцияловчи воситалар билан намланган ҳолда бўлишини таъминлаш);

- ҳар бир ходимни корхонага ниқоб таққан ҳолда ва қўлни антисептик билан артиб киритиш, тана ҳароратини ўлчаб киритиш учун пирометрлар билан таъминлаш;

- ташкилотга мурожаат қилаётганларни қайдлаб бориш учун алоҳида журнал юритиб, тана ҳароратини ўлчаб, журналга қайдлаб бориш.

- тана ҳарорати бўлган ишчи-ходимлар ва фуқароларни ташкилотга киритмаслик ва зудлик билан ҳудудий санитария эпидемиология осойишталик марказларига телефон орқали маълумот бериш;

- ҳар куни дезинфекция тадбирларини ўтказиш учун махсус тайёргарликдан ўтган, алоҳида дезинфекция гуруҳи (дезинфекторлардан иборат) ташкил этиш ва уларни дезинфекцион воситалар, ҳимоя кийимлари ва автомакслар билан таъминлаш;

- дезинфекторлар томонидан объектнинг барча жойларида ҳар куни 2 мартадан дезинфекция қилишни йўлга қўйиш;

- ишчи-ходимларни ниқоблар ва антисептик воситалар билан таъминлаш;

- корхона ишчилари учун ётоқ жойлари ташкил этиш ҳамда қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар билан етарли даражада жиҳозлаш (каравот, кўрпа-тўшаклар, тумбочка ва бошқалар);

- ишчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун санитария-гигена талабларига жавоб берадиган душхона, ювиниш хонаси, ҳожатхона ташкил қилиш ҳамда шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш;

- тана ҳарорати юқори бўлган ишчилар аниқланганда вақтинча сақлаш учун камида тўрт ўринли изоляторлар ташкил этиш;

- ишлаб чиқариш биноларининг ва боша хоналарнинг ҳавосини тез-тез шамоллатиб туриш;

- ҳар бир объектда ишчиларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик.

- ишлатилган бир марталик жиҳозларни зарарсизлантириб, йўқотиш чораларини кўриш учун алоҳида жой ажратиш.

Х.БОЙМУРОДОВ,

Самарқанд вилояти бош давлат санитария врачи.