Вилоят ҳокими ҳайкалтарош устахонасига боради
Вилоят ҳокими ҳайкалтарош устахонасига боради
Сартепа масканида яшовчи ҳайкалтарош Тўлаган Ёрқулов болалигидан ҳайкалтарошлик санъати билан шуғулланади. Унинг ноёб асарлари, асосан, Европа мамлакатлари галереяларидан жой олган. Ҳайкалтарош кўпгина халқаро кўргазмаларда иштирок этиб, миллийлигимизни акс эттирган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан хорижлик мутахассисларнинг эътиборига тушган. У ясаган ҳайкаллар республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам ўрнатилган. Аммо Самарқандда унинг ижодига эътибор кам.
У бугунги сайёр қабулда вилоят ҳокимига шу масалада мурожаат қилди.
- Болалигим Нуробод туманининг Жом қишлоғида ўтган, - дейди Т.Ёрқулов. - Эсимни таниганимдан буён қумли тупроқдан ҳайкалчалар ясайман. Ўша пайтдаги қизиқишларим уста ҳайкалтарош бўлишимга сабаб бўлган. Ясаган ҳайкалларим Самарқандга ҳам жойлаштирилса, дейман. Қандай ҳайкал буюртма қилинса, ясашга имкониятим бор. Уйимда устахона ташкил қилганман, ўнлаб шогирдлар тайёрлаяпман.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов эртагаёқ ҳайкалтарошнинг устахонасига бориб, устанинг ижод намуналари билан танишишни, билдирган таклифлари бўйича унга имконият яратишга кўмаклашишини айтди.