Вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси 20 июнь куни ўтказилади

Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 17 июнда қабул қилган "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўн тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.
Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси 2025 йил 20 июнь куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоятнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида электр таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали раҳбари Э.Мамасолиевнинг ҳисоботи;
- Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети харажатларининг 2025 йилда мақбуллаштириш натижасида шаклланган маблағларни йўналтириш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
- ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқинди полигонларига қабул қилиш ва сақлаш хизматлари учун ягона тарифларни белгилаш тўғрисида;
- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида;
- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.