Вилоят Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бошланди

Айни пайтда вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси ўтказилмоқда.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Абиловнинг “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Норқўзиевнинг “Вилоятда 2021 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, белгиланган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи З.Эргашевнинг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг

2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижро этилиши ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи;

- бошқа масалалар.