Вилоят Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси бошланди

Айни пайтда вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз учинчи сессияси ўтказилмоқда.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиевнинг ҳисоботи;

- Иштихон тумани ҳокими Ш.Негматовнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони (129-банди) ижроси юзасидан вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривож­лантириш бошқармаси бошлиғи Э.Тошмуродовнинг ҳисоботи;

- бошқа масалалар.