Вилоят Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси 29 декабрь куни ўтказилади

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг 2025 йил 26 декабрда қабул қилган "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, йигирма тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

- Самарқанд вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида;

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2024 йил 26 декабрдаги “Самарқанд вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- Самарқанд вилоятининг 2026 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича ўрнатилган солиқ ставкаларига камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ижара тўловини энг кам ставкаларининг оширувчи коэффициентларини ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган ставкага камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш тўғрисида;

- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида;

- Самарқанд вилоятини 2026 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида;

- Самарқанд вилоятида “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, хизмат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган драйвер лойиҳалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш ҳақида.