Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессиясини чақириш тўғрисида
Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17, 24-моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси 2019 йил 5 апрель куни соат 10.30 да чақирилсин.
2. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси кун тартиби муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:
2019 йил I чорагида вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йил II чораги бюджет параметрлари тўғрисида;
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашида коррупцияга қарши курашиш комиссиясини тузиш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакиллиги инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича 2018 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи;
Самарқанд вилоятидаги 4 та сектор раҳбарларининг 2019 йилнинг
I чораги давомида ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил
11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи баёнида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида.
Ташкилий масала.
Бошқа масалалар.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Вилоят ҳокими Э.ТУРДИМОВ.
2019 йил 1 апрель №120-Қ