Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси 23 январь куни ўтказилади
Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг бугун, 20 январда қабул қилган "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, йигирма бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
- вилоятда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларни барвақт олдини олиш, омилларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар бўйича вилоят прокурори М.Эшназаровнинг ахбороти;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳри бўйича ишлаб чиқилган транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режасига асосан 2024-2025 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Тожиевнинг ҳисоботи;
- Самарқанд вилоятининг Жомбой, Паст Дарғом, Нарпай туманларидаги самарасиз кичик саноат зоналарини тугатиш тўғрисида;
халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2020 йил 26 июндаги “Пайариқ тумани ва Каттақўрғон шаҳрида кичик саноат зоналари ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 2 майдаги “Вилоятдаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида;
- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2025 йил 20 августдаги VII-16-127-7-0-К/25-сон, 26 сентябрдаги VII-17-143-7-0-К/25-сон, 10 октябрдаги VII-18-152-7-0-К/25-сон, 31 октябрдаги VII-19-165-7-0-К/25-сон, 18 ноябрдаги VII-20-168-7-0-К/25-сон ҳамда 9 декабрдаги VII-22-183-7-0-К/25-сон қарорларининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
- Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан ҳамкорликда “Институционал ва ижтимоий инфратузилма биноларини “яшил” қайта жиҳозлаш” бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа концепциясини тасдиқлаш тўғрисида;
- Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан биргаликда “Жамоат биноларида энергия самарадорлигини ошириш (боғчалар, мактаблар, шифохоналар)” ва “Саноат корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш” (икки босқичли қарз) ишлаб чиқилган лойиҳалар концепцияларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йил 27 декабрдаги “Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида;
- халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ўз сайловчилари олдида ахборот бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 22 декабрдаги “Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашлари котибиятлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида;
- Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг янгиланган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.