Хитойда ит, мушук, кўршапалак ва бошқа жониворларни истеъмол қилиш тақиқланди
- 11.04.2020 21:45
- 375
- Хориж
Айтишларича, мазкур қарор коронавирус пандемияси хавфи туфайли ХХР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этилган.
Итлар, мушуклар, кўршапалаклар ва енотлар егулик сифатида тақиқланган уй жониворлари рўйхатига киритилди. Бу ҳолат эндиликда мазкур ҳайвонларни егулик сифатида истеъмол қилиш ва мўйнасини олиш мақсадида боқиш тақиқланганини англатади.
Шу билан бирга, мўйна, сут ва тола етиштириш учун кийик, фазан, страус, тулки ва яна бир қатор бошқа жониворларни уйда сақлашга тақиқ қўйилмади.