Хитойда НАТО аллақачон тарихга айланиши кераклиги айтилди
Совуқ уруш маҳсули бўлган НАТО аллақачон "тарихнинг бир қисми"га айланиши керак эди, деди бугун бўлиб ўтган брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзянь НАТОнинг янада кенгайтириш истиқболларини шарҳлар экан.
"Мен фаразий ҳодисага изоҳ бера олмайман, аммо НАТОнинг шарққа кенгайиши бўйича Хитой позицияси жуда аниқ: НАТО – бу аллақачон тарихнинг бир қисмига айланиши керак бўлган совуқ уруш асосидир", деди Финландия иттифоққа қўшилган тақдирда Хитойнинг позицияси ҳақидаги саволга жавоб бераркан дипломат.
Швеция ва Финландия келгуси "ой ёки ҳафталар" ичида альянсга кириш бўйича қарор қабул қилишларини НАТО кутмоқда, деди аввалроқ АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Жулианна Смит. Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Финландия ва Швецияни альянсга қўшилишидан мамнун бўлади ва бу икки давлат НАТО учун ҳозирданоқ қимматли шерик ҳисобланади. Шунингдек, ҳар икки давлат ҳарбий-техник соҳада салмоқли имкониятларга эга.