Хитойда содир бўлган зилзила оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
- 16.09.2021 11:51
- 21
- Хориж
Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида 16 сентябрь куни эрта тонгда 6 балли зилзила юз берди. Табиий офат оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва 60 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда CGTN маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб.
Зилзила соат 04:33 (Тошкент вақти билан 01:33)да рўй берган. Эпицентри Нэйцзян шаҳридан 50 километр шимоли-шарқда, ўчоғи 40 километр чуқурликда бўлган.
Аввалроқ икки киши ҳалок бўлгани ва уч киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила туфайли қарийб 7 минг киши эвакуация қилинган, 35 уй вайрон бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият