Қўшработда ходимини калтаклаган “СЭС” бошлиғи воқеаси бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда мажлислар залида аёл киши ходимларидан бирини калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Тарқалган хабарларда ходимини калтаклагани акс этган шахс Қўшработ туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи экани айтилмоқда.

Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳолат юзасидан дастлабки муносабатини маълум қилди.

“Мазкур хабарларда келтирилган важлар бошқарма томонидан назоратга олинди. Ишчи гуруҳнинг ўрганиш натижаларидан сўнг мурожаатда келтирилган ҳолатлар бўйича батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз”, дейилади бошқарма хабарида.