Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Боррел Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ХЖСнинг Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерини бажаришлари шарт эканини эслатди

🔹Дунёдаги энг йирик банклардан бири Bank of China бошқарув кенгашининг собиқ раиси ва Хитой Коммунистик партияси қўмитаси котиби Лю Лянгэ коррупцияда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди — ХХР Олий халқ прокуратураси.

🔹 Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилди, аммо зиддият ҳали мавжуд. Келишув чегаранинг ҳар икки томонидаги тинч аҳолига босқичма-босқич уйларига қайтиш имконини беради. Бугун Исроил хавфсизлик маҳкамаси келишувни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

🔹Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Халқаро Жиноий суднинг Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерини бажаришлари шарт, акс ҳолда бу Европа Иттифоқида "икки томонлама стандартларнинг намоён бўлиши" сифатида баҳоланиши мумкин — Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел.

🔹 Трамп Хитой, Мексика ва Канадага "ҳавони ёпиб қўйиш"ни ваъда қилмоқда. Доналд Трамп қаттиқ савдо сиёсати стратегиясига қайтиш ниятида. У ушбу мамлакатларга янги савдо божларини жорий этишни режалаштирган, яъни барча товарларга 25 фоизлик импорт тарифларини жорий этмоқчи.

🔹 Трампга нисбатан иккита жиноят иши тўхтатилди. 

🔹 Германия канцлери Олаф Шольц интервьюда Россия президенти Владимир Путин билан яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти тафсилотлари ҳақида гапирар экан, Россия раҳбари билан Украинага кенг миқёсли босқин бошланишидан олдин ёки ундан кейин музокаралар "ҳеч қачон ёқимли бўлмаган", деди.

🔹 Доналд Трамп барча трансгендерларни АҚШ армиясидан бўшатмоқчи.

🔹 Россиялик ишбилармонлар бир долларни 120 рублга етишига ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда. Россияга ускуналар олиб кирувчи тадбиркорлар ички ҳисоб-китобларига долларни 120-125 рубль, юанни эса 15 рублдан ҳисоблашни бошлаган.

🔹 Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг тарафдорлари унинг озод этилишини талаб қилиб, пойтахт томон юриш ўтказди.