Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Туркияда 2023 йилнинг ёзидан бери илк бор йиллик инфляция даражаси 50 фоиздан пастга тушди
🔹 Яқин Шарқдаги можаро тобора авж олмоқда. Ливандаги вазият тобора кескинлашиб, Исроил Ливан жанубида фаол кураш олиб бормоқда. Ҳизбуллоҳ билан тўқнашувларда Исроил армияси биринчи йўқотишларга дуч келди: ҳалок бўлганлар орасида ёш қўмондонлар ва махсус гуруҳ аскарлари бор. Яқин Шарқдаги можаронинг янги босқичида ҳалок бўлган исроиллик ҳарбийларнинг умумий сони 723 нафарни ташкил этади.
🔹 Эрон разведка хизматлари Систан ва Балужистон вилоятларида террорчилик тармоғини аниқлаб, йўқ қилди. 1 октябрь куни бу ҳудудларда содир этилган теракт оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган эди.
🔹 Туркияда 2023 йилнинг ёзидан бери илк бор йиллик инфляция даражаси 50 фоиздан пастга тушди.
🔹 Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари учун кўрсатилаётган ёрдам Ғарб ресурсларини тугатди ва Исроилнинг мудофаа қобилиятини заифлаштирди, дейилади "The Telegraph"да.
🔹 Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига ҳужумларни Теҳронга эҳтимолий жавоб деб кўрмоқчи эмас. Исроилнинг баъзи расмийлари ядровий объектларга зарба беришга чақиришган, бироқ бу масаладан хабардор шахс мазкур масала кўриб чиқилмаётганини айтган. АҚШ президенти Жо Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришига қарши эканини айтган.
🔹 Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Брюссел марказига ноқонуний муҳожирларни юбориш ғоясини маъқул топди.
🔹 Исроил ва АҚШ Эронга жавоб тариқасида Сурия ва Ямандаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига зарба бериш имкониятини муҳокама қилмоқда.
🔹 Украинада тиббий наша (каннабис) сотадиган биринчи дорихона очилди. Украинада тиббий нашани қонунийлаштирувчи қонун август ойида кучга кирди ва дорилар оғиз томчилари, қаттиқ капсулалар ва стоматологик пасталар шаклида сотилади.
🔹 Ҳизбуллоҳ Бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Исроил ҳужуми пайтида Байрутда вафот этиши арафасида Исроил билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлган.
🔹 Россиянинг Харковни ўққа тутиш оқибатида беш қаватли турар-жой биносига зарар етган, 12 киши, жумладан, уч ёшли қизча яраланган. 3 октябрга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия Федерациясининг турли ҳудудлари устида 113 та Украина дронларини уриб туширган.
🔹 Грозний тергов изоляторида Адам Қодиров томонидан калтакланган Никита Журавелга нисбатан давлатга хиёнат моддаси билан жиноий иш очилди. Илгари у Қуръонни ёқиб юборгани учун 3,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
🔹 Қозоғистон Миллий банки томонидан "Юракдан юракка" тангалар коллекцияси муомалага чиқарилди. Никсга “Уйингизга тинчлик” деган тилак ўйиб ёзилган. Номинал қиймати – 1000 тенге, муомаласи – 2000 дона.