Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский «Украина учун тинчлик» саммити ўтказмоқчи. Грузияда «қизил» хавфсизлик даражаси

🔹 Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида тезюрар автомобиль йўлининг бир қисми қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 48 кишига етган.

🔹 Қозоғистон парламенти Россия нефтининг Хитойга транзити бўйича протоколни ратификация қилди. Йилига 10 миллион тонналик Россия нефтини узоқ муддатли ташиш келишуви 1 январь 2034 йилдан кучга киради.

🔹 Зеленский «Украина учун тинчлик» саммити ўтказилишини эълон қилди. Саммит Швейцариянинг Бюргенсток шаҳрида бўлиб ўтади. Зеленскийнинг "тинчлик формуласи" жумладан, радиацион ва ядровий хавфсизлик, адолат қайтиши, экоцидга қарши кураш, эскалациянинг олдини олиш, уруш тугашини қайд этиш, Россия қўшинларини олиб чиқиб, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишини ўз ичига олади. Россия томони саммитда иштирок этмайди.

🔹 Жо Байден ўз кампанияси доирасида Санъат институтларида ўқийдиган 317 минг кишини 6,1 миллиард долларлик қарздан халос этишини эълон қилди.

🔹 «Эртага Исроил билан дипломатик алоқалар геноцид-президент туфайли узилади», дейди Колумбия Президенти Густаво Петро.

🔹 НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс аъзоларига Украинага беш йил давомида 100 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш таклифини юборган.

🔹 Грузия парламенти раҳбарияти «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши бўлганларнинг қонун чиқарувчи органга бостириб киришга уринишлари сабабли хавфсизликнинг қизил даражасини эълон қилди. Мамлакатда ушбу қонун қабул қабул қилиниши катта норозилик намойишлари билан кечмоқда.

🔹 Арманистон полицияси Тавуш вилоятининг Киранц қишлоғида кучайтирилган иш режимига ўтди. Мамлакат мудофаа вазирлиги Тавуш вилоятининг Киранц ва Озарбайжоннинг Газах вилояти Хейримли қишлоқларида миналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда.

🔹 Самолёт концерни учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришдаги нуқсонлар ҳақида айтган Boeing етказиб берувчи – Spirit AeroSystems компаниясида ишлаган Жошуа Дин вафот этди. У 2022 йилда Boeing самолётларини ишлаб чиқаришда қўпол қоидабузарликлар мавжудлигини маълум қилган. Март ойи бошида эса компания ишлаб чиқариш стандартларини бир неча бор танқид қилган Boeingнинг сифат назорати бўйича собиқ менежери Жон Барнетт ўлик ҳолда топилган эди.

🔹 АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Висконсин штатида тарафдорлари олдида чиқишида президент Жо Байден маъмурияти ноқонуний муҳожирларни меҳмонхоналарда жойлаштириш учун миллиардлаб доллар сарфлаётгани, аммо АҚШ ҳарбийлари ҳақида қайғурмаслигини айтди.

🔹 Лос-Анжелес полицияси Калифорния университетида бир неча соатлик жанжаллардан сўнг Фаластин ва Исроил тарафдорлари бўлган намойишчиларни ажратишга муваффақ бўлган. Намойишчилар қўлбола воситалар ёрдамида низога киришган. Тўқнашувлар АҚШнинг бошқа университетларида ҳам рўй берган. Намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилган.