Хорижий ОАВ Ким Чен Ин комага тушгани ҳақида маълум қилди
- 25.08.2020 19:15
- 386
- Хориж
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин комага тушди, вақтинча мамлакат раҳбарлигини унинг синглиси Ё Чжон ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Fox News телеканали Жанубий Кореялик собиқ дипломат Сон Мин сўзларига таяниб хабар берди.
“Ҳокимиятни тўлиқ қабул қилиб олиш тизими ҳали шаклланмаган, шу сабабли Ким Ё Чжон биринчи ўринга ўтмоқда. Узоқ муддатли бўшлиқ сақланиб турмайди”, - деди у.
Сон Миннинг сўзлари, Жанубий Корея разведка хизмати томонидан таъкидланган, Ким Чен Ин ўз ваколатларини бир қисмини ёрдамчиларига топширганлиги тўғрисидаги хабардан сўнг айтилди.
Жанубий Корея дипломатининг сўзлари бирон бир исбот-далилсиз айтилди, шу сабабли хабарнинг ҳақиқий эканлиги савол остида қолмоқда.
Теглар:
Ким Чен Ин