Янги йил арчалари Самарқанд шаҳрининг қайси ҳудудларида ўрнатиляпти?
- 11.12.2022 22:25
- 1581
- Самарқанд

Саноқли кунлардан сўнг 2023 йил кириб келади. Янги йилни кўтаринки кайфиятда қарши олиш, “Президент арчаси” тадбирларини ташкил этиш учун вилоятда тайёргарлик ишлари бошланиб кетди.
Самарқанд шаҳрининг Кўксарой майдони, Темирйўл вокзали ҳудуди, Алишер Навоий кўчаси, Сартепа ва Қорасув массивларида, шунингдек, Фарҳод, Сўлим ва Кимёгарлар шаҳарчасида улкан арчалар ўрнатилмоқда.
Аҳолига хушкайфият улашиш мақсадида байрам арафасида йўловчи ташиш транспортларни Янги йил байрами қаҳрамонлари кийимидаги 200 нафар ҳайдовчи бошқариши режалаштирилган.
Шаҳарнинг марказий кўчаларида жойлашган корхона ва ташкилотлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини байрам руҳида безаш кўзда тутилган.
Шунингдек, барча бозорларда торт ва ширинликлар ярмаркалари ташкил этилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- 1 соат аввал
- Хориж
Мустақилликка 34 йил: Ватан ва Виждон
- 2 соат аввал
- Таълим
Анжир қаришнинг олдини олади
- Кеча, 19:39
- Саломатлик