«Янги йилга – янги китоб»

Пахтачи туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабида ана шу шиор остида китобхонлик акцияси ўтказилди.

Мазкур мактаб кутубхонаси 9 мингга яқин китоб фондига эга бўлиб, китобларнинг 835 тасини бадиий адабиётлар ташкил этади.

– Нафақат мактабимиз ўқувчилари, балки собиқ битирувчилар ва ота-оналар ҳам китобсевар, – дейди кутубхоначи Сирожиддин Каримов. – Акция доирасида кутубхонамизга Fайрат Йўлдошев, Fайбулла Абдурасулов, Илҳом Расулов, Ҳамидулла Эргашев каби мактабимизнинг собиқ ўқувчилари томонидан 200 га яқин китоб совға қилинди. 81 ёшли Эшназар бобо Норбўтаев уйидаги китоблардан 5 тасини мактаб кутубхонасига совға қилди.

Дарвоқе, акция доирасида Эшназар бобо каби отахон-у онахон, ота-оналар мактабга келиб, невара-ю фарзандларининг китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида китоблар олди. Шунингдек, бадиий китобларни ўзаро алмашиб ўқиш ва асар ҳақида фикрлашиш мақсадида ҳар ойда бир марта мактабда «Мен севган асар» мавзусида тадбир ўтказишга келишиб олишди.

Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.