Японияда Самарқанд вилоятининг инвестиция ва туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди
- 11.11.2024 15:55
- 88
- Саёҳат
Япониянинг Гифу префектураси губернатори Х.Фурута таклифига биноан Самарқанд вилоят делегацияси Японияда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Бугун вилоятнинг инвестиция ва туризм салоҳиятига бағишланган кўргазма ва тақдимот ўтказилди. Тадбирда Гифу префектураси губернатори, ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, Самарқанднинг иқтисодий имкониятлари ва бой маданий мероси билан яқиндан танишди.
Кўргазма ва тақдимот жараёнида Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, туризм ресурслари ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай инвестицион имкониятлар намойиш қилинди. Меҳмонлар Самарқанднинг ўзига хос сайёҳлик объектлари ва тарихий қадриятлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконига эга бўлдилар.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Футбол: Чемпионлар Лигаси рақиблар аниқ бўлди
- Кеча, 17:28
- Спорт
Электромобиллар йўлдан қувват олади
- Кеча, 12:24
- Ўқинг, қизиқ!