Японияда тўфон туфайли 72 минг киши эвакуация қилинди
Японияда “Меари” тўфони яқинлашаётгани муносабати билан Шидзуока префектурасида 72 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинишига буйруқ берилди, деб хабар бермоқда Киодо ахборот агентлиги.
Жума куни Япония жанубида “акс-садо” деган маънони англатувчи “Меари” тўфони содир бўлди. Бугун куннинг иккинчи ярмида унинг Япониянинг Тинч океани соҳилларига тушиши кутилмоқда. Биринчи зарба Сидзуока префектураси берилиши мумкин.
Айни дамда тўфон Сидзуокадан 200 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, шимолга соатига 20 километр тезликда ҳаракатланмоқда.