Японларнинг 32 фоизи 2021 йил Олимпиада ўтказилишига қарши

Японлар 2021 йилда Токио Олимпиадасининг ўтказилишига қарши эканликларини билдиришди. Мамлакатда ушбу ғояни қўлловчилардан кўра, қаршилар кўплигини телефон орқали ўтказилган ижтимоий сўровлардан ҳам билса бўлади, дея хабар беради NHK.

Японларнинг 27 фоизи ўйинлар ўтказилишини қўллаб-қувватласа, 32 фоизи қарши. Респондентларнинг 31 фоизи ўйинлар бошқа вақтга яна кўчирилиши керак, деб ҳисоблайди.

Қайд этилишича, декабрь ойида ўтказилган худди шундай сўровда японлар Олимпиадани ўтказиш тарафдори бўлишган - респондентларнинг 40 фоизи бундай қарорни қўллаб-қувватлаган.

Канал жорий сўровни 11-13 декабрь кунлари 2,1 минг нафар 18 ёшдан катталар орасида ўтказди. Маълум бўлишича, мамлакатда коронавируснинг янги тури тарқалишининг рекорд кўрсаткичлар кузатилди: душанба, 14 декабрь куни 1,6 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланиб, жами 183 мингни ташкил этди, ўлим - 2,6 мингдан ортиқ.

Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари 2021 йилга қолдирилгани 24 март куни маълум бўлган эди. Ўйинлар ташкилий қўмитаси директори Харуюки Такахаси Олимпия ўйинларини яна кейинга қолдириш эҳтимолини билдирди. Шу билан бирга, у ўйинларни тўлиқ бекор қилиш мумкин эмаслигини таъкидлади. Чунки бу Япония ва дунё иқтисодиётига катта зарба бўлади.