Бажарилмаган экспорт режаси йил охиригача қандай тўлдирилади? Тойлоқ туман ҳокими сессияда экспорт бўйича режасини маълум қилди

Баҳодир Бобоназаровга кўра, 2021 йил экспорт бўйича йиллик режа 29 млн. 446 минг АҚШ доллари бўлиб, 2021 йил 22 ноябрь ҳолатида 13 млн. 48 минг АҚШ доллари ҳажмда экспорт амалга оширилган. Бу экспорт соҳасида вилоят бӯйича энг охирги натижа.

Аммо ҳоким йил якунига қадар 16 млн. 550 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилиб, режа тўлиқ бажарилиши таъминланишини айтди.

Жумладан, қуйидаги корхоналардан экспорт амалга оширилади:

"Сиёб Шавкат Орзу" фермер хўжалиги томонидан – 10 млн. АҚШ долларлик мош маҳсулотлари экспорти;

“Дониев Сервис Стил” МЧЖ – 750 минг. АҚШ долларлик майиз маҳсулоти – Туркия давлатига;

“Агромир Адас” МЧЖ – 3000 минг доллар коньяк маҳсулоти – Россия давлатига;

"Бро Беанс" МЧЖ –2000 минг доллар ёнғоқ ҳамда майиз маҳсулоти - Туркия давлатига;

“АГРО-КОМПЛЕКС” фермер хўжалиги – 100 минг доллар миқдорида 3 кунлик жўжа ва парранда озуқаси - Тожикистон давлатига;

"Пет Агро Оил" МЧЖ – 500 минг АҚШ доллар;

“БАГИЗАГАН” МЧЖ – 1.5 минг далл коньяк - 100 минг АҚШ доллар.

"AZIYA METAL STANDART" МЧЖ - 100 минг АҚШ доллар".