Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЙҲХ хизмати ходимлари Янги йил байрамига тайёрми?

Самарқанд шаҳар Ислом Каримов кўчасида жойлашган Биринчи Президентимиз ҳайкали олдида вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг саф кўриги ўтказилди.

Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар, шунингдек, Янги йил байрами кунлари турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятли. Унда ЙҲХБ шахсий таркибининг хизмат кийим-бошини кийиб юриш қоидаларига қай тартибда амал қилишлари, кундалик хизмат давомида олиб юрилиши зарур бўлган жиҳозлар ва бошқалар текширувдан ўтказилди.

Хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва касбий масъулиятни кучайтиришга қаратилган тадбир давомида патруль автомобиллари ҳам техник кўрикдан ўтказилиб, айрим жузъий камчиликлар бўйича зарур кўрсатмалар берилди.



Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.