Йил бошидан буён 52 нафар ички ишлар идоралари ходими жиноятга қўл урган

Олтинчи ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ички ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 6 ойи якуни бўйича жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойида республика миқёсида 21 535 та жиноятлар қайд этилган бўлиб, 100 минг аҳолига нисбатан ўртача 63,3 тадан тўғри келган.

Қайд этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси (71 таси, 35%), оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 76 таси (20,5%) оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.

Ҳар тўртинчи жиноят (4 988 та ёки 23,2%) ёшлар томонидан содир этилган бўлса, шундан 1315 таси ёки 6 фоизи иш билан банд бўлмаган ёшлар томонидан содир тилган.

3 мингдан ортиқ (3 198 нафар) жиноятлар ишсизлар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Шу билан бирга, ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ижобий ишларга қарамасдан ходимларининг 3027 нафари хизмат интизомини бузиш ҳолатига йўл қўйган бўлса, 52 нафар ходимлар эса жиноятга қўл урган.