Йилнинг 10 ёшли «Энг яхши спортчиси» Spark автомобили билан тақдирланди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 28-29-30 декабрь кунлари «Янги йилга спорт билан!” шиори остидаги оммавий спорт фестивали якунига етди.
Бугун юртдошларимиз йилнинг энг йирик лойиҳалари – шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ҳамда киберспорт бўйича ““Uzbekistan Online Cup” мусобақаларининг Гранд Финал ғолибларини билиб олишди.
Мусобақа якунларига кўра, шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатида биринчиликни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 10 ёшли Ҳумоюн Бекмуродов қўлга киритди ва Спарк автомобили билан тақдирланди.
Шунингдек, умумий жамғармаси 100 миллион сўмдан зиёд бўлган киберспорт мусобақаси ғолибларига ҳам совғалар топширилди.
Куннинг энг кульминацион воқеаси – мураккаб шароитда кечган 2020 йилнинг “Энг яхши спортчиси” номинациясига дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов муносиб кўрилди.
Қолган номинацияларда ғолиблар қуйидагича кўриниш олди:
“Йилнинг энг яхши тренери” – Роман Шакиров, самбо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи;
“Йилнинг энг яхши спорт шифокори” – Суннатилла Йўлчиев, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт травматологи;
“Йилнинг энг яхши спорт ташкилоти” – Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси.