Йўловчи протез қўлида заргарлик буюмларини олиб ўтишга уринди
- 03.02.2021 11:12
- 93
- Жамият
Хориждан учиб келган йўловчилар орасидаги имконияти чекланган шахслардан бирининг “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди.
Шундан сўнг ушбу шахс божхона постидаги боди-сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилганида, ўнг қўлига ўрнатилган протез орасига 75 грамм оғирликдаги қиймати 23,6 миллион сўмлик заргарлик буюмлари яширилганлиги фош қилинди.
Айни шу рейсда учиб келган яна бир йўловчи эса 58 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини чўнтакларига яширганча, “яшил” йўлакдан ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди. Мазкур тилла тақинчоқларнинг умумий қиймати эса салкам 15,8 миллион сўмни ташкил қилди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.