Ёқилган хазон – соғлиққа зиён

Хазонни ёқиш нафақат тоза ҳаво мусаффолигига зарар етказади, балки қонун томонидан белгиланган маъмурий жавобгарликка ҳам сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 88-моддаси 3-қисмига кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришига олиб келган фуқароларга нисбатан энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.

Жорий йилнинг шу давригача вилоятимиз ҳудудида хазон ёқиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган 11 нафар фуқарога нисбатан 5 720 100 сўм миқдорида маъмурий жарима солиниб, ундириб олинди.

Шундай экан, теварак-атрофимизда сочилиб ётган япроқларни ёқмайлик. Зеро, ёқилган хазонсоғлиққа зиён.

Шерғози ЭРНИЁЗОВ,

вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси.