Ёш қизча йиқилиб, ҳалок бўлган уйнинг қурувчиларига чора кўрилади

Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида 1,5 ёшли қизча кўп қаватли уйнинг балконидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 9 июнь куни содир бўлган. Ёш бола 10-қаватидаги уйнинг балкон панжарасининг очиқ жойидан пастга тушиб кетган.

Қурилиш вазирлиги ҳолатга изоҳ берди:

“13 июнь куни ҳам кўп қаватли уй-жойнинг очиқ айвоннини тўсиб турувчи метал тўсиқлар текширилганда, ишчи лойиҳа қирқимида 150 мм кўрсатилган бўлиб, жойида ўлчанганда 165-170 мм чиққан ҳамда остки қисми бетондан ёки кафель юзасидан эканлиги кўрсатилмаган.

Лойиҳа ташкилоти “Univer Pro Stile” МЧЖ ва пудратчи ташкилот “AGROMIR BUILDINGS” МЧЖнинг қурилиш ишларига масъул мансабдор шахсларига амалдаги қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини билдирамиз”.