Ювош қотил
Калифорния университети мутахассис-социологлари кўпчилик америкаликларнинг ўлимига қашшоқлик сабабчи эканлигини аниқлашди.
Статистик маълумотларга кўра, қашшоқлик оқибатидаги ўлим диабет, семириш ва гиёҳвандликдан ўлаётганлардан ҳам кўп экан.
Тадқиқотчилар бунга сабаб ижтимоий ҳимоя ва нафақа тўлаш тизимининг қониқарсиз ишлаётгани эканлигида, деб билмоқда. Тўйиб овқатланмаслик оқибатида 40 ёшдан кейин ҳалок бўлаётган одамлар бахтсиз ҳодиса ёки зўравонликдан жон бераётганлардан кўпдир.
***
Марҳум бувисини тирилтирди
Хитойлик йигит сунъий интеллект ёрдамида бувисини тирилтирди.
У бувисининг сақланаётган суратини, телефонда сўзлашувларини ва бошқа мавжуд маълумотларини тизимлаштириб, уларни чат - бот Chat GPT га жойлади. Натижада у бувисининг ҳаётликда қандай бўлса, шундай виртуал қиёфасини тиклади.
Буви худди тириклигидагидек набираси билан сўзлашади, саволларига жавоб беради. Буни у хотиржам, марҳумга хос вазмин овозда бажаради.
Хуллас, ақлбовар қилмайди, аммо бу ҳақиқат.
Т.Шомуродов тайёрлади.