Замонавий дунёда тақиқ: спиртли ичимликларни сотиш қайси давлатларда мумкин эмас?

Дунёнинг кўплаб давлатларида спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилиш тақиқланган. Масалан, Швецияда якшанба кунлари алкоголь сотилмайди, айрим бошқа давлатларда бўлса спиртли ичимликлар умуман тақиқланган. Спиртли ичимликлар тақиқланган 10 та давлатни эътиборингизга тақдим этамиз.

Покистон 

Покистонликларга спиртли ичимлик ичиш мумкин эмас, бироқ мамлакатда Буюк Британиядан келтирилган сифатли спиртли ичимлик билан таъминлайдиган 60 га яқин дўкон мавжуд. Ҳатто бир шиша ичимлик олиш учун иккита қатъий шартни бажариш керак бўлади – мусулмон бўлмаслик ва спиртли ичимлик сотиб олишга Покистон ҳукумати томонидан бериладиган махсус рухсатнома олиш.

Яман

Диний қарашлар туфайли яманликлар спиртли ичимликни сотишни ҳам ичишни ҳам қатъиян ман қилишган. Аден ва Сана шаҳарлари бундан қисман мустасно: мамлакатнинг бу ҳудудида спиртли ичимлик сотилишига рухсат берилган айрим меҳмонхона, ресторан ва тунги клублар фаолият кўрсатади.  

Муҳим: Туристларга ўзлари билан бирга чекланган миқдорда ичимлик олиб киришга ва уни фақат уйда ёки меҳмонхона хонасида ичишга рухсат берилади.

БАА

Бирлашган Араб Амирликларида спиртли ичимлик сотишга белгиланган қатъий тартиб билан рухсат берилади – меҳмонхоналарга, ресторанларга ва бошқа жойларга, агар сотувчида бу фаолиятни олиб боришга рухсат берилган лицензия мавжуд бўлса. Шаржи шаҳрида қатъий тақиқ амал қилади. Рухсатнома соҳиблари спиртли ичимликни фақат ўз уйларида ичишлари мумкин. Жамоат жойда сотиб олиш, сотиш ёки истеъмол қилилиш дарра уриш, қамоқ ёки бошқа жазога сабаб бўлади. 

Муҳим: Мусулмон эмаслар барларда, меҳмонхоналарда ёки ўз уйларида ичишлари мумкин. Шунингдек, туристларга ўз эҳтиёжлари учун чекланган миқдорда ўзлари билан спиртли ичимлик БААга олиб киришга рухсат берилади.

Қувайт

Меҳмонлар ҳам, Қувайт аҳолиси ҳам жамоат жойда спиртли ичимлик ичишолмайди. Агар турист ичимлик ичишни жудаям хоҳласа, унга бу ишни меҳмонхонада қилишга рухсат берилади. Маст ҳолда рулга ўтирганларни эса қамоқ жазоси билан жазолашлари мумкин.

Ливия

Бу ерда ҳеч кимга ичиш мумкин эмас, шу қаторда туристларга ҳам. Давлатнинг қаҳрли қонунига биноан спиртли ичимликни ишлаб чиқариш ва сотиш ёки истеъмол қилиш қамоқ жазоси билан жазоланади. Бироқ бунга қарамасдан бу ерда қора бозор фаолият кўрсатади.   

Мальдив ороллари

Мальдив оролларида жуда кўп туристлар мавжуд, аммо туб аҳоли учун бу ерда спиртли ичимлик бутунлай тақиқланган. Сотишга фақат дам олиш масканлари ва бир неча меҳмонхоналарга рухсат берилган, шу билан бирга мижозларда спиртли ичимлик ичиш учун махсус рухсатнома бўлиши керак.

АҚШ

ХХ – асрнинг 20 – чи 30 – чи йилларида АҚШда спиртли ичимлик истеъмол қилиш барчага тақиқланган. Ҳозирги кунда айрим штатларда чеклов мавжуд: Техаснинг айрим минтақаларида, Алясканинг 83 та минтақасида ва Миссисипининг деярли ярмида. Бу ерда мижозлар дўконлардан пиво, виски ва бошқа спиртли ичимликлар олишмайди, чунки ичимлик бу ерларда шунчаки савдо расталарида йўқ.    

Сомали

Спиртли ичимлик ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш сомалиликларга қатъиян ман этилади. Меҳмонлар ва мумсульмон эмаслар фақат ўзларининг уйларида ичишлари мумкин, акс холда қаттиқ жазога тортиладилар.

Ҳиндистон

Ҳиндистонда спиртли ичимликни сақлашни ва истеъмол қилишни давлат назорат қилади:

Нагаленд, Бихар ва Мадхья – Прадешеда – спиртли ичимлик бутунлай тақиқланган, сотиш ҳам истеъмол қилиш ҳам.

Лакшадвипе, Керале ва Манипурда – айрим штатларда таъқиқланган.

Бошқа штатларда таъқиқ йўқ.

Саудия Арабистони

Бу мамлакатда барчаси тақиқланган – олиб киришдан тортиб жамоат жойда ва бошқа жойларда истеъмол қилишгача. Ушбу қонунни бузган фуқарони дарра уриш ва қамоқ жазоси кутади.

Бекзод Мусурмонов таржимаси.