Замонавий дунёдаги ғалати хурофотлар

Кўпчилик тузни тўкиб юбориш ёки йўл бўйлаб югураётган қора мушукни кўриш бу фалокат аломати деб чин дилдан ишонади. Дунёдаги ҳар бир давлат ва халқларнинг ўзига хос ва фақат маълум одамлар гуруҳларига таниш кўплаб хурофотлар бор. Уларнинг баъзилари шунчалик ғалатики, сиз фақатгина елка қисиб, бунга қандай муносабат билдиришни билмай ҳам қоласиз.

Германия

ТОП-7 самых странных суеверий мира

Германияда байрамларда иштирок этаётиб, стаканингиздаги қадаҳни бошқа биров билан уриштириш мумкин эмас. Ҳатто бирор киши нутқ сўзласа ҳам стаканни столга қўйиш керак. Мабодо қадаҳни тегиздириб қўйсангиз, у ният билдирилган одамга ўлим тилаганингизни англатади.
Яхшиси Германияда байрамларда қўлингизга стаканда сув ёки шарбат тутмаслик маъқулроқдир. Бирданига эсингиздан чиқариб қўйиб атрофингиздагиларни хафа қилиш эҳтимоли бор.

Испания

Их точно коснулась метла...

Турмушга чиқмаган испан аёллари қўлида супурги бор одамлардан ўлгудай қўрқишади. Негаки, супурги тасодифан оёқларингизга тегиб кетгудай бўлса, бу бутун умрингиз давомида ёлғиз қолишингизни хавфи остида қолиб кетишингизни англатади. Бундан ташқари, испанлар ойнинг муваффақиятсиз куни деб ҳисобланадиган 13 санаси сешанба кунига тўғри келган кунида ҳеч бир иш қилмайди.

Хитой, Япония, Корея

Лифт без кнопки 4

Бу мамлакатларда 4 рақамини ёқтиришмайди. Гап шундаки, улардаги “тўрт” ва “ўлим” сўзларининг талаффузи деярли бир хил. Шунинг учун биноларда тўртинчи қават, лифтларда 4 рақами йўқ, квартиралар ёки уйларни рақамлашда “тўрт”дан фойланамасликка ҳаракат қилишади. Ҳатто касалхоналарда 4 рақами ҳар қандай кўринишда тақиқланган.
Корейслар вентиляторлардан қўрқишади. Ҳар бир корейс кечаси ёқиб қўйилган вентилятор ўлимга олиб келишига амин.

Хитойда эса угра (угра оши)ни тишлаб емайди ёки ликобчада кесишмайди. Узун угра узоқ умр дегани, шу сабабли ҳаммасини оғзингизга солиб, сўнг чайнаш керак.
Японияда эса момақалдироқ пайтида ҳамма дарҳол қоринни ёпади. Акс ҳолда “момақалдироқ худоси киндикингизни ўғирлаб кетади”.

Дания, Голландия, Швеция

ТОП-7 самых странных суеверий мира

Агар Стокгольмда бирор бир қиз тўсадан олдингизга учиб келиб, сиздан унинг елкасини силаб қўйишни сўраса, қўрқманг. У шунчаки тасодифан “А” ҳарфи бўлган канализация люкини босиб қўйган. Гап шундаки, Швецияда “К” ҳарфи бўлган канализация қудуқлари бу қудуқ остида тоза ичимлик суви борлигини, “А” ҳарфи туширилган люклар остида эса ифлос канализация сувлари оқишини билдиради. Тегишинча, бўлажак севги ҳам ёки тоза ёки ифлос бўлиши мумкин. Елкасидаги учта урилган зарба қиздаги лаънатни олиб ташлаши мумкин.
Данияликлар синган идишларни ташламайди. Йил давомида синган чинни қанчалик кўп тўпланса, кейинги йил шунчалик яхши келади, деб ишонилади. Янги йил соати жом урганидан кейингина синиқлар ташланади.

Голландияда зиёфат пайтида қилинадиган энг ёмон нарса қўшиқ куйлашдир. Белгига кўра, овқат пайтида қўшиқ айтиш бахтсизлик келтиради, чунки бу шайтонга миннатдорчилик билдиришни англатар экан.