Зарафшон дарёсидан тунда шағал қазиб олаётганлар аниқланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вилоят бошқармаси хабарига кўра, бошқарманинг Булунғур тумани бўлими инспекторлари томонидан тунги рейд ўтказилган.

Тадбир давомида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг муҳофаза қисмидан бир неча нафар фуқаролар ўз бошқарувида бўлган техника воситаси ёрдамида қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга ортиб бераётганлиги аниқланди.

Айтилишича, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 3 млн сўм миқдоридан жарималар белгиланган.