«Зарафшон» миллий табиат боғидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди
- 10.10.2023 15:59
- 115
- Долзарб

Жомбой туманидаги «Зарафшон» миллий боғи ҳудудидан 2021-2022 йилларда 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилгани аниқланди.
Ҳозирда боғда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан фуқаролик ва иқтисодий суд қарорларига мувофиқ, 11 нафар фуқаро ва юридик шахс томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилмоқда.
Бузиш ишлари давомида миллий боғ ҳудудида оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида бажарилмоқда.
"Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганишлар олиб боряпти", - деб ёзади Самарқанд вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сўзи ва иши бир сахий инсон
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Адаб илмида беназир инсон
- Бугун, 13:11
- Мутолаа
Спорт мактабларига қабул жараёнлари ўзгарди(ми?)
- Бугун, 13:07
- Спорт
Кексалар югуришда ёшларга ўрнак бўлди
- Бугун, 13:02
- Спорт