«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 17 декабрь, №158) сонида ўқинг
2020 йилда вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари неча сўм бўлиши прогноз қилинмоқда? Харажатлари-чи? Хўш, вилоят бюджети харажатларининг неча фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилади? Соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтириладиган маблағнинг салмоғи қанча? Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмиш саккизинчи сессиясида депутатлар 2020 йилги вилоят бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, тасдиқладими?
***
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўйича сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда.
Хўш, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан депутатликка номзодларнинг, умуман, партиянинг сайловолди дастури қандай? Газетамизнинг ушбу сонида мазкур партияларнинг ғоя ва мақсадлари, депутатларнинг дастурлари ҳақида ўқийсиз.
***
Миллий рейтинг таҳлилларига кўра, таълим сифати бўйича Самарқанд республикада охирги ўринни қайд этди. Бу ҳолатни яхшилаш учун вилоят халқ таълими тизимида нима ишлар қилинмоқда? Ўқитувчи ўз устида ишламаса, устоз-шогирд анъаналарини давом эттирмаса, дарсга тайёргарлик кўриб келмаса таълим тизимида ўзгариш бўладими?