«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 21 сентябрь, №119) сонида ўқинг

«Ўзим тадбиркор бўлганим учун ҳисоблаб чиққанман: битта тўйга кетаётган сарф-харажатнинг ярмига бирорта ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. Замонавий маиший ёки сервис хизматини ташкил қилса ҳам бўлади».

***

Пайариқдаги боғчаларда аҳвол қандай? Айрим боғчалардаги таомнома асосида тайёрланган овқатларда нега гўшт йўқ?

***

2019 йилда вилоятда амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳаларининг 2 миллиард 277,2 миллион сўмлик 487 таси йўлга қўйилиб, 7 минг 974 та янги иш ўрни яратилган. Соҳалар кесимида таҳлил қилинса, бу борада анча ортда қолинаётгани аён бўлади. Масалан, ҳозиргача саноатда 146, хизмат кўрсатишда 97 ва қишлоқ хўжалигида 133 та лойиҳа ишга туширилмаган. Нега?

***

Илк “Ёш китобхон” танлови республика босқичи ғолиби, нарпайлик Моҳинисо Шомуродованинг онаси Азиза Дуланова унинг бу натижага эришишининг сирини очди.