«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 1 апрель, №40) сонида ўқинг

Мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳунармандлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, улар учун кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилмоқда. Вилоятимизда ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилган. Аммо айрим ҳунармандлар ҳануз норасмий фаолият юритмоқда, солиқлардан қочиш ҳолатлари кузатилмоқда. Масалан, 393 маҳаллада ўтказилган хатловларда 823 нафар ҳунарманд ҳеч жойдан рухсатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётганлиги аниқланди. Бу давлатимиз томонидан яратилган шароитларга нисбатан беписандлик эмасми? Уларнинг солиқ тўламаслик учун турли ноқонуний йўлларни танлаётганига сабаб нима? “Ҳунарманд” уюшмаси ходимларининг фаолият кўрсатиши учун Жомбой, Пахтачи, Булунғур туманларида ҳокимликлар томонидан тегишли хоналар ажратиб берилмагани, аксарият деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида “Ҳунармандлар растаси” ташкил этилмаганини қандай баҳолаш мумкин? Самарқанд вилояти ҳокимлигида ҳунармандчиликни ривожлантириш, ушбу фаолият билан шуғулланувчиларга янада қулай шароит яратиш, мавжуд муаммоларнинг олдини олишга бағишланган таҳлилда ана шу саволларга жавлоб изланди.

***

Пайариқда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари фаолиятидан аҳолининг кўнгли тўлмаяпти. Нега? Партия жамоатчилик қабулхоналари талаб даражасида эмас. Депутатлар томонидан қабул кунлари белгиланмаган. Бундай аҳволда аҳоли депутатларга ишониши оғир масалага айланади. Депутатнинг ўз ҳудудида хонаси бўлмаса, қабул кунлари ёзилмаса, яна ўша гап-да. Депутатларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги деярли йўқ. Ўтган уч ой давомида биронта мақола ёзган депутатни билмаймиз. Табиий савол туғилади, сайлов олдидан аҳоли ҳузурига бориб, «ундай қиламан, бундай қиламан», деган ваъдалар қайда қолди?

***

Карантин даврида фуқароларнинг пенсия ва нафақалари қай тарзда тўланади? Мана, апрель ойи келди. Хўш, ушбу ойнинг пенсия пуллари фуқароларнинг яшаш манзилига етказиб бериладими? Етказилса, уни ким, қайси ташкилот етказади? Пенсия ва нафақа тўлови учун ажратилаётган маблағлар дезинфекция қилинадими? Бу каби саволларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Абдурашид Раҳимов қандай жавоб берди?