Zarnews.uz ўқувчиларининг 93 фоизи ахборотни интернет сайтлар ва телеграм каналлардан олади

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан сайтимизда ижтимоий сўровнома ўтказдик. Сўровномада фаол қатнашган ўқувчиларимизнинг кўрсатган натижалари билан таништирамиз.   

1.Сизнингча ахборот тарқатувчи интернет сайтларнинг хабарлари ишончлими?

А) “Ҳа” жавобига 17 фоиз. Б) “Йўқ” жавобига 15 фоиз  В) “Ишончли, аммо баъзида алдайди”, деган жавобга 68 фоиз овоз беришган. 

2.Телеграм каналларда берилаётган хабарларнинг кўпроқ қайси ҳудудга тегишлисини ўқийсиз?

А) Дунё (29 фоиз). Б) Ўзбекистон (52 фоиз). В) Вилоят (19 фоиз).

3.Ахборот тарқатувчи телеграм каналларни доимий кузатиб борасизми?

А) “Ҳа” жавобига 80 фоиз. Б) “Йўқ” жавобига 4 фоиз. В) “Вақтим бўлганда” жавобига 16 фоиз.

4.Сиз ахборотни кўпроқ қаердан оласиз?

А) Телевидение ва радио (5 фоиз). Б) Газета (2 фоиз). В) Интернет сайтлар ва телеграм каналлар (93 фоиз).