«Зита ва Гита» фильми юлдузи Дхармендра Деол 89 ёшида вафот этди
Ҳинд киносаноатининг жонли афсонаси, миллионлаб томошабинлар муҳаббатига сазовор бўлган актёр Дхармендра Деол 89 ёшида оламдан ўтди.
У сўнгги кунларда Мумбайдаги шифохонада даволанаётган эди.
Дхармендра Ҳиндистон кинематографиясининг энг ёрқин ва сермаҳсул юлдузларидан бири сифатида танилган. У 300 дан ортиқ фильмда роль ижро этган. «Зита ва Гита», «Гул ва тош», «Шолей», «Қасос ва қонун», «Дўстлик», «Самрат», «Хотиралар паради» каби ўнлаб фильмлар уни халқ орасида беқиёс даражада машҳур қилган.
Актёрнинг ижоди бир неча нуфузли мукофотлар билан тақдирланган.