Ер ресурсларининг миллий ҳисоботи нима?
Кадастр агентлиги томонидан ҳар йили январда ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот тузилади.
Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида миллий ҳисобот республикамиз ер фондини кузатиш, миқдор ва сифат даражасининг ўзгаришини ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Шунингдек, ушбу ҳисобот давлат кадастрларини юритиш, ер тузиш, ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларнинг муҳофаза қилинишини ахборот билан таъминлаш учун муҳим ҳужжат сифатида фойдаланишга мўлжалланган.
2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ҳудудий чегаралари доирасидаги умумий ер майдони 44 892,4 минг гектарни ташкил қилади.
Фойдаланиш мақсадига қараб, ер фонди 8 тоифага - қишлоқ хўжалиги, аҳоли пунктлари, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекрaция мақсадларига ҳамда тарихий-маданий аҳамиятга молик, ўрмон фонди, сув фонди, захира ерларига бўлинади.
Ҳисобот даврида вилоятимизнинг умумий ер майдони 1 677 301 гектарни, ушбу ерлардан фойдаланувчилар сони 25 251 тани ташкил этди. Ер фонди 8 тоифага оид ва “UzKAD” дастурида ҳисобга (рўйхатга) олинган. Яъни, қишлоқ хўжалиги ерлари 1 470 710 гектар, ердан фойдаланувчилар сони 12 162 та бўлиб, “UzKAD” дастурида ҳисобга олинган ер майдонлари 1 209 227 гектарни, аҳоли пункти ерлари 19 351 гектарни, ердан фойдаланувчилар сони 2 984 тани ташкил этди. Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар 90 398 гектар, ердан фойдаланувчилар сони 9 142 та бўлиб, “UzKAD” дастурида ҳисобга олинган ер майдонлари 6 914 гектар. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекрaция мақсадларига мўлжалланган ерлар 82 гектар, ердан фойдаланувчилар сони 8 та, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар 399 гектар, ердан фойдаланувчилар сони 341 та бўлиб, “UzKAD” дастурида ҳисобга олинган ер майдонлари 399 гектарни ташкил этди. Ўрмон фонди ерлари 56 247 гектар, ердан фойдаланувчилар сони 16 та бўлиб, “UzKAD” дастурида ҳисобга олинган ер майдонлари 56 247 гектарни, сув фонди ерлари 28 318 гектар, ердан фойдаланувчилар сони 579 та бўлиб, “UzKAD” дастурида ҳисобга олинган ер майдонлари 28 318 гектарни ва захира ерлар 11 796 гектар, ердан фойдаланувчилар сони 19 та бўлиб, “UzKAD” дастурида ҳисобга олинган ер майдонлари 11 796 гектарни ташкил этди.
Нозир Мардонов, Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармаси шуъба бошлиғи.