Ўз даврининг ашаддий фирибгари — 70 дан ортиқ аёлни алдаган Лажун ким эди?
Бадавлат фуқароларни “шип-шийдам” қилиш учун ўзининг келишганжуссаси ва чиройли кўринишдан фойдаланадиган жиноятчилар бор. Юрий Лажун собиқ СССР бўйлабетмишдан ортиқ аёлларни талон-тарож қилишга муваффақ бўлган ўтакетган“хотинбоз”лардан бирибўлган.
Фирибгар ва унинг қурбонлари
Юрий Лажуннинг келиб чиқиши ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот йўқ. Тергов жараёнида унинг туғилган жойи, келиб чиқиши ва ота-онаси ким бўлгани аниқлашининг имкони бўлмаган. Лажун ўзининг жиноий йўлини ўтган асрнинг 60йилларида бошлаган.
Собиқ иттифоқнинг кўплаб шаҳарларида милиция у алдаган аёллардан кўрсатмалар ола бошлайди. Шикоятларининг моҳиятишундай эди:фирибгар кутилмаганда пайдо бўлади, кейин бир неча кун ўлжасини мафтун қилади, унинг бор-йўғини шипириб олиб, тўсатдан номаълум томонга ғойиб бўлади.
Жиноий фаолият занжири қуйидагича бўларди: у катта аҳоли пунктини танлаб, ўша ердаги яхши меҳмонхоналарнинг биридажойлашади. Деярли ҳар доим фирибгар ўзини қандайдир яширин ташкилотларилмий тадқиқотчиси сифатида таништиради.
Ташқи кўриниши ўша пайтдаги француз машҳур актёри Ален Делонга бир оз ўхшашлиги унга танланганларини дарҳол “ўзига жалб қилиш” имкониятини берарди.
Лажуннинг биринчи қурбони Калугалик Наталья Орловская бўлди. У бир неча кун ичида аёлни ўзига ром қилишга муваффақ бўлди ва ҳатто уни Москвада яшашга таклиф қилди. Сал ўтиб Лажун кўчиб ўтишга тайёр турган Орловскаяга ўғирлик содир бўлиб ҳеч вақосиз қолгани, энди яшашга пули йўқлигини айтади. Аёл, шубҳасиз унга икки юз рубльчиқариб беради, у эса дарҳол ғойиб бўлади.
Ушбу танишувдан олдин жиноятчибир кеча уйида қолган Калугалик такси ҳайдовчиси уйини “тозалаб” кетади.Минскда у ҳатто янги оила қуриб, хотинининг тақинчоқларини ўғирлаш учун сохта никоҳдан ўтади. Тўйнинг эртасигаёқфирибгар йўқолиб қолади.
Сочи, Одесса, Рига, Псков, Таллин ва бошқа шаҳарларда ўғирликка учраганўлжалар рўйхати фаол равишда кенгайиб боради. Схема оддийгина бўлиб,мафтункор товламачинифақат жамиятда юқори ижтимоий мавқега эга бўлган бадавлат аёллар қизиқтирар,Юрийуларни ўзига ошиқ қилиб олиб, қарзга пул сўрар, пулни олгач, бир кун ичида изсиз ғойиб бўларди.
Тергов иши фирибгарни ўн йилдан кўпроқ вақтдан бери қидирган терговчи Дайнекогатопширилади. Шахсни аниқлашнинг иложи бўлмагани учун тергов жуда узоқ давом этади. Негаки, жиноятчи Иттифоқ ҳудуди бўйлаб тез ҳаракатланар, турар жойнини тез-тез алмаштириб туриб, сохта тахаллуслар остида “ишлар”ди.
Тергов очилишитасодифийрўй беради, бир эркак тузилган фотороботда уни ўз ҳамкасби деб тан олади, Лажунунинг пулларини ҳам ўғирлаган экан. Милицияга айтиб беришича, суратдаги Юрий Лажунбирга поездда кетаётганларида, улар ҳамкасб эканлиги ва малака ошириш учун бир жойга кетаётганларини айтиб,ундан қарз бериб туришини сўраган. Поезддан чиқаётиб, у номаълум йўналишда ғойиб бўлган.
Фирибгар Гатчина шаҳрида яна бир бор аёлни алдамоқчи бўлиб турганида қўлга олинади. Аёл уни фотороботдаги суратдан таниб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қўнғироқ қилади. Белгиланган учрашув жойида уни милиция ходимлари кутиб олади.
Жазо
Орадан бироз вақт ўтгач, товламачи Юрий Лажунга нисбатан суд жараёни бошланади. Унгамол мулкини олдириб қўйганларнинг аксарияти келган эди. Жараён иштирокчиларини ҳайратга солган нарса шу бўлдики, жабрланувчиларнинг бир қисми суддан фирибгарга нисбатан шавқат қилиб, енгил ҳукм чиқаришни сўрайди. Бироқ, суд органиу содир этган жиноятлар бўйича тегишли ҳукм чиқариб, Лажунга энг юқори жазо - отиб ўлдиришга ҳукм чиқарди.Ҳукм 1975 йилда ижро этилади.