Карантинга қарамай, ота армиядан қайтган ўғлининг синфдошларига зиёфат қилиб бергани аниқланди
- 04.04.2020 13:04
- 332
- Ўзбекистон

Кеча, 3 апрель куни Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги Чўлқувар қишлоғида 53 яшар Х.Қ. 28 март куни ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ўғлининг 24 нафар синфдошини йиғиб, зиёфат уюштиргани аниқланди.
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, карантин тартибига бўйсунмаган мазкур фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.