Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси раиси Аброр Ражабов, вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Санжар Маматқулов, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдунаби Тўраевнинг ҳисоботлари тингланди.
Қайд этилдики, вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси таркибидаги деҳқон бозор ва савдо комплекслари 2024-2025 йил куз, қиш ва баҳор ойлари учун жами 2808 тонна, шундан картошка - 1030 тонна, пиёз - 878 тонна, сабзи - 335 тонна ва гуруч маҳсулотлари - 565 тонна захираси яратилган.
Бозор ва савдо комплекслари ҳудудларида 2024 йил сентябрь ойидан бугунги қадар 514,5 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиб, ўрнатилган қуёш панеллари қуввати 760 кВтга етган.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Санжар Маматқуловнинг маълумотига кўра, 2024 йилда умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида 3009 дона йўл белгилари, 12 дона панно, 18 дона светофор, 2 дона электрон табло, 2 дона вазн ва ҳажм ўлчовчи тарози ўрнатилган бўлса, ҳудудларда 47,4 км пиёдалар йўлаги (тротуар) ва 33,7 км. велосипед йўлаклари қурилган. Шунингдек, Қўшработ туманида 6 км йўлга ёритиш чироқлари, Иштихон тумани ва Самарқанд шаҳрида жами 2,5 км йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ҳаракатидан чекловчи темир панжаралар ўрнатилган.
Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдунаби Тўраевнинг таъкидлашича, 2024 йилдан шу даврига нисбатан 96 тага ёки 8,4 фоизга (1 145/1 049), ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари 10 тага ёки 3,8 фоизга (265/255), тан жароҳати билан боғлиқ ЙТҲлар 86 тага ёки 9,8 фоизга (880/794) камайишига эришилди.
Қайд этилдики, жорий йилда йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш йўналиши бўйича 1937 та янги ҳамда мактаблар олдида тезликни чекловчи 172 та, йўналишларда дастлабки, аҳоли гавжум ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойларига пиёдалар бошқарадиган 5 та светофорлар ўрнатилиб, 18 та янги светофор объектлари қурилган, 28 та светофор реконструкция қилинган, 336 та яроқсиз ҳолга келиб қолган йўл белгилари алмаштирилган.
Йиғилишда депутатлар томонидан соҳа йўналишлар бўйича фикрлар билдирилди ва ушбу учта масала халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.